Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд шаҳридаги 98 - давлат мактабгача таълим муассасасида Соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги усули - “Аутсорсинг” тизими жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қарорининг 3-бандига кўра Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан тўғри шартномалар тузиш  ишларини эксперимент тарзида амалга ошириш белгиланган.

 Самарқанд вилоятидаги давлат мактабгача таълим муассасаларида ҳам ушбу экспериментни жорий этиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2018 йил 13 апрелдаги “Самарқанд шаҳридаги 69, 77, 85, 87, 98 давлат мактабгача таълим муассасаларида “Аутсорсинг” тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги 233-Қ-сонли қарорига мувофиқ синов тариқасида “Аутсорсинг” тизимини жорий қилиш белгиланди.

  Самарканд шаҳридаги малака талабларига эга бўлган “GOLD PLATAN” хусусий корхонасининг тижорат таклифи маъқулланиб, Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими билан шартнома имзоланди. 98-мактабгача таълим муассаса ошхонаси таъмирдан чиқарилди, керакли жиҳозлар билан таъминланди, санитария қоидалари ва гигиена нормаларига мос ҳолда алоҳида хонада овқатланиш ташкил этилди. Тарбияланувчиларни овқатланиши учун стол-стуллар ва ҳар бирига алоҳида овқатланиш идишлари ажратилди.

  2018 йил 23 май куни 98-мактабгача таълим муассасасида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги усуллари(Аутсорсинг тизими)  ва унинг қулайликлари” мавзусида вилоят амалий семинари ўтказилди. Семинарда вилоят 4 та сектор раҳбарлари, жумладан, вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси ва вилоят солиқ бошқармаси ходимлари, вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят ДСЭНМ, Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари, бош ҳисобчилар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

ВИДЕОЛАВҲАНИ КЎРИШ


Охирги ўзгариш вақти: 28/05/2018 19:06;   Кўрилганлиги: 2036
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/seminars-briefings/samarqand-shahridagi-98-davlat-maktabgacha-talim-muassasasida-soglom-ovqatlantirishni-tashkil-etishning-yangi-usuli-autsorsing-tizimi-joriy-qilindi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 20:27
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг