Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоятида мактабгача таълим соҳасида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 йиллар бажариладиган устувор вазифалар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

                                                                   

2020 йилнинг ўтган даврида янгидан қурилган ва реконструкция қилинган давлат боғчалари, барпо этилган нодавлат, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда-МТТ). Бунинг натижасида туманлар кесимида мактабгача таълим қамровининг ўзгариши.

Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топгунга қадар Самарқанд вилоятидаги мавжуд МТТларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича етарли даражада эътибор қаратилмаган.

2017 йилнинг охиридан бошлаб мактабгача таълим тизимида янги туб ислоҳотлар амалга оширилиши, шу жумладан МТТларини янгидан  қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш шунингдек, давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этилиши натижасида
3-7 ёшдаги болаларни қамраб олиш даражаси кескин кўтарилди.

2017 йилда МТТлари сони 564 тани ташкил қилган бўлса, 2020 йилда жами 2 421 та МТТлари ташкил этилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган даврга нисбатан 1 857 тага оширилди. Шундан, 141 та давлат, 73 та хусусий, 102 та ДХШ ва 1 541 та оилавий МТТлардир.

Ушбу кўрсатгич йиллар кесимида қуйидагича:

 

Йиллар

МТТ сони

Шундан:

Давлат

Ташкилот

Хусусий

ДХШ

Оилавий

2017 йил

564

555

1

8

-

-

2018 йил

637

613

3

21

-

-

2019 йил

2 027

656

1

68

50

1 252

2020 йил

2 421

696

1

81

102

1 541

 

Самарқанд вилоятида 3-7 ёшдаги болалар сони 337 121 нафар бўлиб, шундан  212 229 нафари  (63,0 %) мактабгача таълимга қамраб олинган. 2017 йилда бу кўрсаткич 20,9 % ни ташкил қилган.

Болаларни мактабгача таълимга қараб олиш динамикаси қуйидаги жадвалда келтирилган:

Параметрлар

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил якунига

3-7 ёшдаги бола сони

305 068

305 068

323 916

337 121

Қамралган бола сони

63 621

79 262

163 231

212 229

Қамров (%)

20,9

26,0

50,4

63,0

 

2020 йил давомида 40 та давлат, 13 та нодавлат (хусусий), 54 та давлат-хусусий шерикчилик ва 289 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган.

Вилоятда мактабгача таълимга болалар қамровини жорий йилда 63 фоизга етказилган, 2021 йилда 70 фоизга ва 2022 йилда 77,0 фоизга етказиш режалаштирилган.

Самарқанд вилоятда 2017-2019 йилларда МТТларининг моддий техник холатини яхшилаш учун 390,3 млрд.сўм маблағ  ажратилган.

Шундан:

- Инвестиция дастури асосида 126 та МТТ қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 286,2 млрд. сўм (6 та янги қурилиш, 116 та реконструкция ва 4 та мукаммал таъмирлаш);

- Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш таъмирлаш ишлари учун 57 та МТТга 104,1 млрд. сўм (13 та янги қурилиш,
26 та реконструкция ва 18 та мукаммал таъмирлаш)
ажратилган.

2020 йилда 47 та давлат МТТларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 143,0 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Шундан:

- Инвестиция дастури асосида 41 та (1 та янги қурилиш, 40 та реконструкция) МТТларининг қурилиш-таъмирлаш ишларига 126,9 млрд. сўм ажратилиб, бугунги кунда 126,9 млрд.сўмга (100%) молиялаштирилган ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари 126,9 млрд.сўмга (100%)  бажарилди.

- Инқирозга қарши кўрашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 6 та таълим муассасаларини реконструкция қилиш учун 16,1 млрд.сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари 100% га бажарилди.

2021-2022 йиллар Инвестиция дастурига қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилди:

- қамров даражаси паст бўлган ҳудудлар;

- оғир ахволдаги таъмирга мухтож бўлган МТТлар;

Тизимда таълим-тарбия жараёнининг сифатини ошириш бўйича мактабгача ёшдаги болаларни уйда тарбиялаётган ота-оналарга атроф оламни ўргатиш, таълимий-тарбиявий билим бериш, нутқ ва мантиқ қобилиятларини ривожлантириш мақсадида, ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб боришлари учун уларнинг талаб ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиявий ишларини ташкил қилиш,  услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида анънавий ва онлайн тартибда доимий машғулотлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилда мактабгача таълимнинг қисқа муддатли гуруҳлари (play groups – олис ҳудудларда ўқув материаллар ва инвентарлар билан жиҳозланган хоналарда турли ёшдаги болалар учун кунига 3-4 соатлик машғулотлар) ташкил этилиши белгиланган.

Болаларни уйига ташриф буюриш (home visits - педагог томонидан мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларга ташрифлар) кўзда тутилган. Оила методик тўплам билан таъминланади. Машғулотлардан ташқари, педагог ота-оналарга методик материаллардан уй шароитида фойдаланишни тушунтиради) мактабгача таълим хизматлари жорий этилади ва ривожлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
5 октябрда қабул қилинган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли фармони ижросини таъминлаш орқали, давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар давомати ва саломатлигини онлайн мониторинг қилиш бўйича “Болалар боғчаси” ахборот бошқарув тизимини йўлга қўйилади ҳамда мазкур тизимни бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизими билан интеграция қилиш имконияти яратилади.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилиш ҳамда мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўловларни назорат қилиш учун хизмат қилади.

2021 йил Инвестиция дастурида 16 та объектларини реконструкция қилиш ишларига 64,4 млрд сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Ушбу объектларда қўшимча 1 335 та ўрин яратилади.

Шу билан бирга 550 ўринга мўлжалланган 6 та давлат-хусусий шерикчилик,  10 000 қувватга эга бўлган 400 та оилавий нодавлат, 1 550 ўринга мўлжалланган 15 та хусусий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилиб, жами 13 435 нафар болалар қамраб олинади.

2022 йил Инвестиция дастурида 55 та объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 236,7 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлиб, 11 та янги қурилиш, 33 та реконструкция ва 11 та мукаммал таъмирлаш натижасида қўшимча 3 155 та ўрин яратилади.

Шу билан бирга 820 ўринга мўлжалланган 8 та давлат-хусусий шерикчилик, 8 750 ўринга мўлжалланган 350 та оилавий нодавлат, 925 ўринга мўлжалланган 10 та хусусий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилиб, 2022 йил якунига жами 13 650 нафар болалар қамраб олинади.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

 

  1. Вилоятда инвестиция дастури доирасида бўш турган 22 та (2320 ўринли) МТТлар бинолари реконструкция қилинди ҳамда 17 та (1 980 ўринли) бошқа вазирлик ва идораларининг бўш турган ижтимоий соҳа объектлари мактабгача таълим тизими тасарруфига ўтказилиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

  1. 2020/2021 йилида вилоятдаги 11 та педагогика коллежларига 7 та мутахассисликлар бўйича жами 4 512 нафар аризалар қабул қилинган. Шундан:

- “Мактабгача таълим” – 2872 нафар

- “Мактабгача таълим ёрдамчи тарбиячиси” – 716 нафар

- “Мусиқа таълими” – 236 нафар

- “Жисмоний тарбия” – 172 нафар

- “Кутубхонашунослик” – 164 нафар

- “Ошпаз-қандолатчи” – 138 нафар

- “Маиший масалалар менежери” – 214 нафар.

Жорий йилнинг 23-28-ноябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра жами 4 221 нафар абитуриентлар ўқувчилар сафига қабул қилинди. Шундан, 402 нафари давлат гранти ва
3 819 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди.

 

  1. Ҳозирги кунда вилоятдаги 697 та давлат МТТларидан
    239 таси таъмирталаб аҳволда. Шундан, 136 таси реконструкцияга ва
    103 таси мукаммал таъмирга мухтож.

 

  1. Вилоятдаги 1 094 та МФЙлардан 147 тасида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд эмас.

 

  1. Самарқанд вилоятида жами 7 та ихтисослаштирилган МТТ фаолият юритмоқда. Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 27 ноябрдаги 186-сонли буйруғига асосан 3 таси (Самарқанд ш. 60, 78, Каттақўрғон ш. 10-МТТ) кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТ мақомига берилмоқда. Қолган 4 таси (Самарқанд шаҳрида 57 ва 114-МТТ, Булунғурда 8-МТТ, Пастдарғомда 2-МТТ) умумий типдаги МТТга айлантирилмокда. Жами болалар сони 507 нафарни ташкил этади.

Последнее редактирование: 15/01/2021 20:21;   Просмотров: 333
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/press-releases/samarqand-viloyatida-maktabgacha-talim-sohasida-2017-2020-yillarda-amalga-oshirilgan-ishlar-va-2021-2022-yillar-bajariladigan-ustuvor-vazifalar-togrisida-m-a-l-u-m-o-t
Чоп этилган вақт: 06/05/2021 03:35
Для чтения текста нажмите эту кнопку