Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

“Йўл харитаси” - истиқболли режа

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 14 феврал куни ўзказилган видеоселектор мажлисида давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, янги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг сифатини ошириш, боғчаларда таълим-тарбия сифатини яхшилаш, соғлом овқатлантириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланган эди.

Шу боис, ҳалқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” муҳокама этилди ва тасдиқланди.

Маълумот ўринида таъкидлаш лозимки, Самарқанд вилоятида жами 233 та давлат-хусусий шериклик ва нодавлат макатбгача таълим муассасалари ташкил этиш бўйича ташаббускор тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 106 та янги нодавлат, мавжуд биноларда 112 та давлат-хусусий шерикчилик, 15 та уй боғчалари фаолиятини ташкил этиш борасидаги мурожаатлар.

Бундан ташқари, мазкур “Йўл харитаси”да 2018 йил давомида Инвестиция дастури асосида 10 та янги давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, 50 та реконструкция ҳамда 7 та мактабгача таълим муассасаларини мукаммал таъмирлаш юзасидан амалган оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб берилган.

Демак, “Йўл харитаси” га биноан жорий йилнинг ўзида яна кўплаб мактабгача таълим муассасалари қуриб фойдаланишга топширилади, таъмирталаблари эса қайта таъмирлаш орқали бугунги талаб даражасига келтирилади. Энг муҳими вилоятда болаларни боғчаларга жалб қилиш қамрови кўпаяди.

Вазирлик Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 17/03/2018 17:30;   Кўрилганлиги: 1548
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/yol-xaritasi-istiqbolli-reja
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 20:29
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг