Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

"ЯНГИОБОД" ҚИШЛОҒИДАГИ БОҒЧА БУЗИЛМАГАН

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани "Янгиобод" қишлоғидаги боғчани янги боғча қуриб берамиз деган ваъда билан бузишди. Аммо боғча қурилмади. Мутасаддилар ҳозирда боғча қуриш учун маблағ йўқ, қишлоғингиз обод маҳалла дастурига тушсагина боғча қурилиши мумкин дейишяпти. Кўп сонли аҳоли номидан боғча қуриб беришларини сўраймиз!” сарлавҳаси остида жойлаштрилган видеолавҳа берилди.

Ушбу пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Жорий йилнинг 1 март куни Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги “Янгиобод” маҳалласида яшовчи С.Ҳайдарова ва бошқаларнинг мактабгача таълим ташкилоти қуриб бериш тўғрисидаги мурожаати жойига бориб ўрганилган ва мурожаатчилар билан суҳбат ўтказилган. Суҳбат жараёнида мурожаатчиларга қуйидагилар маълум қилинган.

  Мурожаатчилар “Янгиобод" қишлоғидаги боғчани янги боғча қуриб берамиз деган ваъда билан бузишди” деб даъво қилаётган бино аслида тумандаги 99-сонли умумий ўрта таълим мактабининг яроқсиз ҳолга келиб қолган эски биноси бўлиб, туман ҳокимининг 2019 йил 6 августдаги 3271-Қ-сонли қарори билан фуқаро Н.Маматовага давлат-хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун ажратиб берилган ҳамда ушбу қарор билан фуқаро Н.Маматовага ушбу яроқсиз бинони бузиш ва бинодан чиққан яроқли қурилиш матераллари бузиш харажатларига қопланиши белгиланган.

  “Янгиобод” маҳалласида ҳудудида жами бугунги кунда 2 та 39- ва 68-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётганлиги, 68-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 2020 йил Инвестиция дастури асосида жами 2.794,3 миллиард сўмлик 120 ўринга мўлжалланиб қурилганлиги, ҳозирда фаолият кўрсатаётганлиги, “Янгиобод” маҳалласида жами 3-7 ёшли болалар 443 нафарни ташкил этиб, шундан 267 нафар тарбияланувчилар мактабгача таълимга қамраб олинган бўлиб, бу маҳаллада қамров фоизи 60.2 фоизни ташкил қилиши маълум қилинган.

  Шунингдек, мурожаатчилар айнан такрорий равишда давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб беришни талаб қилганлиги сабабли уларга ушбу маҳаллада бир эмас иккита давлат боғчаси борлиги, ҳозирги кунда давлат томонидан мактабгача таълимнинг муқобил шакллари яъни хусусий, давлат шерикчилик ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қуришга рухсат берилганлиги ва уларни очиш тартиби тўлиқ тушунтирилган. Давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш белгиланган тартибда Давлат дастури ҳамда “Обод қишлоқ” дастури асосида босқичма-босқич қурилаётганлиги маълум қилинган.

  

Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати


Дата добавления: 27/04/2021 16:45;   Просмотров: 42
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/yangiobod-qishlogidagi-bogcha-buzilmagan
Чоп этилган вақт: 06/05/2021 02:37
Для чтения текста нажмите эту кнопку