Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 май куни Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасининг мажлислар залида вилоят мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида раҳбарларнинг шахсий масъулияти тўғрисида ва келгусидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма Ҳайъат аъзолари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари ва бош ҳисобчилари қатнашди. Шунингдек, видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилишнинг туман (шаҳар) студияларида бўлимларнинг мудир ўринбосарлари, бўлимларнинг барча аппарат ходимлари, марказлашган бухгалтерия ходимлари, мактабгача таълим муассасалари мудираларининг иштироки таъминланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма бошлиғи Н.Садинованинг ахбороти тингланди.


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2018 10:52;   Кўрилганлиги: 1492
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/samarqand-viloyati-maktabgacha-talim-boshqarmasining-kengaytirilgan-hayat-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 20:49
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг