Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Қўшработ тумани мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида «Кичкинтойлар-ширинтойлар» оммавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

          Жорий йилнинг 25 июл куни Қўшработ туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туман «Камалак» болалар ташкилоти ҳамкорлигида туман БЎСМ спорт залида «Кичкинтойлар-ширинтойлар» оммавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада тумандаги 14 та мактабгача таълим муассасаларидан 140 нафар болажонлар иштирок этишди. Шундан 70 нафари қизлар.

         Қизиқарли беллашувлар билан ўтган мусобақада фахрли биринчи ўринни 1-сон мактабгача таълим муассасасининг «Лочинлар» жамоаси, иккинчи ўринни 10-сон мактабгача таълим муассасасининг «Шунқорлар» жамоаси, учинчи ўринни 7-сон мактабгача таълим муассасасининг «Ширинтойлар» жамоаси эгаллади.

         Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 27/07/2018 21:45;   Кўрилганлиги: 1548
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/qoshrabot-tumani-maktabgacha-talim-muassasalari-tarbiyalanuvchilari-ortasida-kichkintoylar-shirintoylar-ommaviy-sport-musobaqasining-tuman-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/10/2021 12:47
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг