Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим вазирлигида Туркиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси А. Шен билан учрашув бўлиб ўтди

Мактабгача таълим вазирлигида мактабгача таълим вазири Агрепина Шиннинг Туркиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Ахмет Башар Шен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимининг асосий йўналишлари, ушбу соҳада Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилищди.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, жумладан МТМларни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва қуриш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича Туркия элчиси Туркия томони мактабгача таълим вазири А.Шин томонидан таклиф этилган тадбирларни амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Умуман олганда ташриф конструктив, дўстона ва хайрихоҳлик руҳида ўтди.

Вазирлик Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 09/03/2018 11:22;   Кўрилганлиги: 1528
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/maktabgacha-talim-vazirligida-turkiyaning-ozbekiston-respublikasidagi-elchisi-a-shen-bilan-uchrashuv-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 05/12/2021 03:57
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг