Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

    Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг Ишчи гуруҳи томонидан Пахтачи ва Нарпай туманлари мактабгача таълим бўлими ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан 2021 йил 11 ноябрь куни танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

   Муҳокама йиғилишида асосан, туман мактабгача таълим бўлими ва тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ижро интизоми, соҳада таълим-тарбия жараёнининг сифати, ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши ва болаларни соғлом овқатлантириш масалалари танқидий муҳокама қилинди.


   Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган маълумотнома асосида хато ва камчиликларга йўл қўйган туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорларига нисбатан қонунда белгиланган тартиб асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.


  Йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорланишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.


    Йиғилишда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи З.Жўраев ва Нарпай тумани ҳокими Ш.Рахмоновлар иштирок этди.


Киритилган вақти: 12/11/2021 10:23;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/maktabgacha-talim-tashkilotlari-faoliyati-tanqidiy-muhokama-qilindi
Чоп этилган вақт: 05/12/2021 04:42
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг