Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Байрамингиз муборак, азиз болажонлар!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассуми орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва телевидения орқали намойиш этилаётган, «Илк қадам» ва «Ақлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган, онлайн машғулотларни болажонлар билан биргаликда кузатиб бораётган, берилаётган янги билимларни биргаликда мустаҳкамлаб, ўргатиб бораётган ота-оналарга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Келажагимиз ворислари бўлмиш азиз болажонларни ушбу байрам билан самимий қутлайман. Болаларимиз келажакда ватанимизнинг фахри, ифтихори, комил инсон бўлиб камол топишларини тилайман. Мурғак қалбларида мужассам бўлган орзу умидлари амалга ошсин.

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов


Охирги ўзгариш вақти: 31/05/2020 12:44;   Кўрилганлиги: 856
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/bayramingiz-muborak-aziz-bolajonlar
Чоп этилган вақт: 05/12/2021 04:04
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг