Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

2022 йил 11 январь куни Самарқанд вилояти мактабгача таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

  Йиғилишда 2021 йил давомида мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифатини оширишда амалга оширилган ишлар таҳлили, 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг ҳолати, мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимидаги хато ва камчиликларни бартараф этиш, Кадрлар масаласида вакант лавозимларга ўтказиладиган очиқ танловлар, лавозимга танлаш ва тайинлаш масалалари, тизимда молия-иқтисодий фаолиятни режалаштиришнинг ижроси ва кўрсаткичлар таҳлили масалалари муҳокама қилинди.

   Йиғилишда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи З.Жўраев томонидан кун тартибида кўриб чиқилган масалалар, мавжуд муаммолар ва хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, масъул ходимлари, туман ва шаҳар бўлими мудирлари ва масъул ходимларига тегишли топшириқлар берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 12/01/2022 14:12;   Кўрилганлиги: 51
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/news/2022-yil-11-yanvar-kuni-samarqand-viloyati-maktabgacha-talim-tizimida-2021-yilda-amalga-oshirilgan-ishlar-tahliliga-bagishlangan-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 21/01/2022 09:41
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг