Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида Жомбой туманида биринчи “Анора она болажонлари” нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш марасими бўлиб ўтди.

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида Жомбой тумани “Зарафшон” МФЙ Ўртабўз қишлоғида “Анора она болажонлари” нодавлат мактабгача таълим муассасаси туман марказидан 4 км узоқликда жойлашган худудда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15-сентябрдаги ПҚ-3276-сонли қарорига асосан туманда биринчи нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш марасими бўлиб ўтди.

Янги замонавий типда қурилган мактабгача таълим муассасаси 75 ўринга мўлжалланган. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар учун замон талаблари асосида таълим-тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан машғулот ҳоналари, ётоқҳона, овқатланиш ҳоналари зарур ўқув жиҳозлари ва инвентарлар билан тўлиқ таъминланган.

Ушбу нодавлат мактабгача таьлим муассасасида болалар 2 ёшдан қабул қилинади.

Очилиш маросимида Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ва туман хокимлиги, Мактабгача таълим бошқармаси, туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлим мудирлари ва туман фахрийлари, мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагидаги тадбиркорлар, ота-оналар иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2018 10:36;   Кўрилганлиги: 1706
 
Материал манзили: https://www.samudo.uz/press/events/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-arafasida-jomboy-tumanida-birinchi-anora-ona-bolajonlari-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasining-ochilish-marasimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 28/10/2021 14:01
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг