Раҳбарият чиқишлари

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида болаларни боғчаларга қамровини ошириш, одамларнинг мактабгача таълим ташкилотларида сифатли таълим-тарбия олишларига ишончини кучайтириш борасида фикрлари айтилди.

Дарҳақиқат, бугун чекка туманларда ҳам ота-оналар боғчалар очиш таклифи билан мурожаат қилаётгани, фарзандининг мактабгача таълим олишига қаратаётган эътибори соҳада олиб борилаётган изчил ишлар самарасидир. Бугунги боғча тарбиячилари кечаги тарбиячи эмас. Бугунги кун талаби улардан ўқиб-ўрганишни, изланишни, янги методлар асосида таълим-тарбия беришни талаб этади.

Президентимиз айтганидек, интилмаган раҳбарнинг эртаси йўқ. Бу борада вилоятимизда ҳам ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари билан якка тартибда иш олиб борган ҳолда уларнинг билим савиясини, раҳбарлик салоҳиятини юксалтиришда сезиларли ўзгаришлар амалга оширади.

2020 йил давомида мавжуд 4929 нафар ўрта-махсус маълумотли педогогларнинг 750 нафарини олий таълим муассасалари битирувчилари ва қайта тайёрлов курслари тингловчилари ҳисобига босқичма-босқич олий маълумотли кадрларга алмаштириб бориш, олий маълумотли кадрлар улушини 45,1 фоизга етказиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш режалаштирилган.

Жорий йилда вилоятимиз мактабгача таълим ташкилотларида болалар қамровини ошириш мақсадида 41 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилади. Самарқанд шаҳрида жойлашган ЮНЕСКОнинг тарихий обидалар рўйхатига киритилган 9 та, фойдаланишга яроқсиз бўлган, фаолият юритмаётган 17 та мактабгача таълим ташкилоти ҳам қайта реконстукция қилинади.

Мурожаатномада айтилганидек, илк бор 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш орқали барча ҳудудлардаги, чекка қишлоқлардаги болаларнинг аксарияти боғчаларга қамраб олинади.

Ташкилотларда боғча-оила-маҳалла ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда Кузатув кенгашлари фаолиятини ривожлантириш, ота-оналар иштирокида “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш ҳам самарали натижа беради. Зеро, илм-маърифатни боғча ёшидан бошлаб ўргатиш, болаларни шу муҳитда шакллантириш келажакка қўйилган пойдевордир.

*************************************************************************************************************************************************************************

2019 йил 11 апрел куни вилоят матбуот уйида “Вилоятда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хусусий боғчалар фаолияти” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят мактабгача таълим тизими мутасадди раҳбарлари оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.

*************************************************************************************************************************************************************************

 
Для чтения текста нажмите эту кнопку