Матбуот анжуманлари, семинарлар ва брифинглар

Тайлоқ тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан ижро ва ички меҳнат интизомига риоя қилиш бўйича семинар ўтказилди

15-02-2020 20:46   250

 Жорий йилнинг 15 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги "Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги 626-сонли қарори ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш ҳамда ижро ва ички меҳнат интизомига риоя этиш тўғрисида тумандаги Педагогика коллежида МТТ раҳбарлари, хўжалик ишлари мудирлари, ҳамширалари иштирокида семинар ўтказилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 16 январдаги 4-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида бугун Жомбой туманида туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимларининг Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўлими масъул ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

04-02-2020 20:56   327

Семинарда “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини юритиш тартиби”, “Мактабгача таълим ташкилотлари мавқеини кўтаришда жамоатчилик ташкилотларининг ўрни ва роли” мавзуларда маърузалар тингланди. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди

01-02-2020 11:07   306

Семинарда бошқарманинг бош юрисконсульти Ш.Арипов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунининг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Жумладан, Қонуннинг 56-моддасига алоҳида тўхталиб, ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиши лозимлигини таъкидлади. Семинар ўзаро фикр алмашиш савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказилди

Жорий йилнинг 25 январь куни Оқдарё туманида мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов билан ёшлар учрашуви ўтказилди.

25-01-2020 18:05   275

Учрашувда  вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мактабгача таълим соҳаси бўйича фикрларига алоҳида тўхталиб ўтди Шунингдек туман ташкилотларида меҳнат қилаётган ёшларни қийнаётган муаммоларини тинглаб, уларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида ишлар амалга оширилишини таъкидлади

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасида навбатдаги ўқув семинар ўтказилди

25-01-2020 17:27   301

Семинарда Бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Азизова иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” ги Қонунининг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Семинар ўзаро фикр алмашиш савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказилди

"Иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш" мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

20-01-2020 22:29   341

Бугун Самарқанд туманидаги 4-Мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси тизимидаги мактабгача таълим бўлими  жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўйича мутахассислари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ижро-интизоми номенклатурасини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон Қарори мазмун-моҳиятини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассисларга янада кенгроқ тушунтирилди.

Вилоят матбуот уйида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

28-12-2019 13:54   352

Матбуот анжуманида 2019 йилда вилоятимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, болаларни боғчаларга қамраб олиш, таълим бериш сифати самарадорлигини ошириш, тизимдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, журналист ва блогерлар томонидан берилган соҳага оид долзарб саволларга бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Азизова атрофлича жавоб беришди.

 

 

Иштихон туман МТБ тасарруфидаги 20-давлат МТТда МТВнинг 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғи асосида давлат МТТ раҳбарларининг иш ҳужжатларини юритиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

16-11-2019 17:55   492

Семинарда туман бўлимидан вакиллар, барча МТТ раҳбарлари иштирок этди. Семинар давомида МТТларда олиб борилаётган таълим-тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича ёндошган ҳолда ташкил этиш ҳамда ҳужжатлар юритилишида таълим мазмуни самарадорлигини оширишни таъминлаш  ишларига алоҳида аҳамият берилди.

Жорий йилнинг 2 ноябр куни Оқдарё туманидаги “Миллат хазинаси” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган мактабгача таълим ташкилотида “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” лойиҳаси юзасидан семинар бўлиб ўтди.

04-11-2019 11:24   420

Семинарда Республика маънавият ва маърифат маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Қуронов, Ўзбекистон Миллий университети педагогика ва психология кафедраси мудири А.Аскаров, Республика таълим маркази бўлим бошлиғи Қ.Саидовлар иштирок этишди.

2019 йил 16 октябрь куни Пайариқ туманидаги 32-сонли МТТда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педогогларининг иш хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи ижроси юзасидан вилоят ўқув-амалий семинари ўтказилди.

16-10-2019 18:38   883

Семинарда мактабгача таълим бошқармаси методистлари, барча туман ва шаҳарлардан мактабгача таълим бўлими шўъба мудирлари, МТТ рахбарлари  ва тарбиячилар иштирок этишди.


 

 

 
Для чтения текста нажмите эту кнопку