Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ота-оналарга мурожаати

Ҳурматли ота оналар! Бугунги таҳликали кунларда давлатимиз раҳбарияти томонидан барча ташкилотларга карантин эълон қилинди. Республикадаги бундай фавқулотда вазиятлар жараёнида сиз, азиз ота-оналардан шуни илтимос қилиб сўраймизки, барчаларингиз энг аввало, жондан азиз фарзандларингизнинг соғлиги ва тозалигига жиддий эътибор бериб, уларни ўз вақтида овқатланиши, ўйин фаолиятлари ҳамда дам олишларини диққат билан назоратга олишингиз лозим.

Бугунги шароитдан келиб чиқиб, кичкинтойларимиз уйда зерикиб қолмасликлари учун мактабгача таълим тизими раҳбар ва педагог ходимлари қўлдан келган барча имкониятдан фойдаланиб, телеграм мессенжерлари ҳамда вилоят телевиденияси орқали онлайн машғулотлар, эртак ва қизиқарли кўнгил очар ўйинлар ташкил қилиб келмоқда.

Ушбу машғулотларни болаларимиз билан бирга кузатиб бориб, берилаётган янги билимларни биргаликда мустаҳкамлаб, ўргатиб борадиган бўлсак фарзандларимизни имкон қадар уйда зерикиб қолишини олдини олган бўламиз.

Муҳтарам ота-оналар! Ҳар биримиз келажагимиз ворислари бўлган фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, соғлом овқатланиши, саломатлигига эътибор берайлик. Бизга Аллоҳ томонидан инъом этилган бебаҳо неъмат-фарзандларимизни асраб авайлайлик!

Бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов


Последнее редактирование: 26/03/2020 17:38;   Просмотров: 20
 
Материал манзили: http://www.samudo.uz/press/news/maktabgacha-talim-boshkarmasi-boshligining-ota-onalarga-murojaati
Чоп этилган вақт: 29/03/2020 17:17
Для чтения текста нажмите эту кнопку