Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Ҳурматли ота-оналар

15 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология фаровонлик агентлиги Ўзбекистон Республикасининг фуқаросида Covid-19 коронавируси аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати осон бўлмаган қарор қабул қилди.

2020 йил 16 мартдан эътиборан барча Мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилади.

 

— гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;

— фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг.

Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар ёпилган давр учун болаларнинг МТТга келмаган даври тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилади.

Сизлардан ваҳимага тушмасликни илтимос қилиб қоламиз — ушбу чоралар мутлақо профилактик моҳиятга эга ва мамлакатимиз аҳолисининг саломатлик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Сизларга қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишни қатъий тавсия қилиб қоламиз:

— одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслик ёки имкон қадар камайтириш (оммавий тадбирлар, йирик бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлари);

— ниқоблар тақиш;

— ЎРВИ аломатлари мавжуд бўлган инсонлар билан муомала қилмаслик;

— Уйга ҳар сафар қайтганингизда ва жамоат жойлари, транспортларда ҳар қандай юза қисмларни ушлаганда қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг ёки бактерияларга қарши ва антисептик воситалардан фойдаланинг;

— инсонлар билан жисмоний ўзаро муомалани — қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва бошқаларни тарк этинг;

— гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;

— фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг.


Дата добавления: 16/03/2020 08:49;   Просмотров: 35
 
Материал манзили: http://www.samudo.uz/press/news/hurmatli-ota-onalar
Чоп этилган вақт: 29/03/2020 16:54
Для чтения текста нажмите эту кнопку