Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна 2 тага кўпайди.

Жорий йилнинг 13 март куни Булунғур туманининг Дехқонобод ва Дўстлик маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар Н.Ибрагимова ва М.Дувлоновалар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман Миллий гвардия ходимлари, ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб ташкилотларда яратилган шароитлар билан танишишди. Мазкур  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларда 4 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланиб, эллик нафар болаларни сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.


Дата добавления: 14/03/2020 11:50;   Просмотров: 245
 
Материал манзили: http://www.samudo.uz/press/news/bulungur-tumanida-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkilotlari-soni-yana-2-taga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 01:18
Для чтения текста нажмите эту кнопку