Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Бугун мактабгача таълим бошқармаси томонидан туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими ўринбосарлари, таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш шўъба мудирлари иштирокида видеоконференция йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вариатив дастур тузиш бўйича амалга ошириладиган ишлар,  педагог-ходимларнинг онлайн машғулотлар олиб бориш тартиби, ўтказиладиган режавий семинарлар,  вилоят педагог-ходимлари ҳамда ота-оналар ҳамкорлиги гуруҳининг фаолияти бўйича танқидий фикрлар билдирилди.

Ҳар бир раҳбар ва масъул ходимлар ўз вазифасига масъулият билан ёндошиши, соҳага оид онлайн тарзда бериб борилаётган топшириқларни ўз муддатида бажарилиши бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.


Дата добавления: 07/05/2020 18:15;   Просмотров: 215
 
Материал манзили: http://www.samudo.uz/press/news/bugun-maktabgacha-talim-boshqarmasi-tomonidan-tuman-va-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-orinbosarlari-talim-sifatini-taminlash-va-innovatsion-texnologiyalarni-joriy-etish-shoba-mudirlari-ishtirokida-videokonferentsiya-yigilishi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 05/06/2020 07:46
Для чтения текста нажмите эту кнопку