Хабарлар

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ота-оналарга мурожаати

26-03-2020 17:21   20

Ҳурматли ота оналар! Бугунги таҳликали кунларда давлатимиз раҳбарияти томонидан барча ташкилотларга карантин эълон қилинди. Республикадаги бундай фавқулотда вазиятлар жараёнида сиз, азиз ота-оналардан шуни илтимос қилиб сўраймизки, барчаларингиз энг аввало, жондан азиз фарзандларингизнинг соғлиги ва тозалигига жиддий эътибор бериб, уларни ўз вақтида овқатланиши, ўйин фаолиятлари ҳамда дам олишларини диққат билан назоратга олишингиз лозим.

Ижтимоий тармоқлардаги “Жомбой тумани 6-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар ҳаққига хиёнат қилинди” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳадаги ҳолатлар Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

19-03-2020 20:43   48

Ўрганиш давомида ушбу мактабгача таълим ташкилотида бир қатор хато ва камчиликлар аниқланиб мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг ўз аризасига кўра у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди

Ҳурматли ота-оналар

16-03-2020 08:49   35

15 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология фаровонлик агентлиги Ўзбекистон Республикасининг фуқаросида Covid-19 коронавируси аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати осон бўлмаган қарор қабул қилди.

2020 йил 16 мартдан эътиборан барча Мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилади.

 

— гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;

— фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг.

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна 2 тага кўпайди.

14-03-2020 11:50   40

Жорий йилнинг 13 март куни Булунғур туманининг Дехқонобод ва Дўстлик маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар Н.Ибрагимова ва М.Дувлоновалар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Пайариқ туманидаги 32-МТТда “Зумрадойлар даврасида” кўрик танлови ўтказилди.

12-03-2020 17:16   50

Кўрик танловда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларидан тарбияланувчилар қатнашди

Жорий йилнинг 10 март куни Оқдарё тумани "Кумушкент" қишлоғидаги қайтадан қурилган 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

10-03-2020 16:04   35

Барча қулайликларга эга бўлган мазкур бинонинг ишга тушиши маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланди.

Жорий йилги инвестиция дастури асосида эски бино ўрнида икки қаватли замонавий иншоот қад ростлади. Олиб борилган бунёдкорлик ишларига 2 миллиард 635 миллион сўм маблағ сарфланди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.

Самарқанд тумани "Ипакчи" маҳалласидаги 75 ўринли 41-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

09-03-2020 12:41   62

Очилиш тадбирида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Комилов, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Д.Азизова, бошқарма бошлиғининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари М.Абдуллаевлар иштирок этиб туманда мактабгача таълимда амалга оширилаётган ишларни мамнуният билан эътироф этишди.

Жомбой туманидаги 6-МТТ ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан

06-03-2020 12:41   55

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи ҳамда Жомбой туман ҳокимлиги томонидан тузилган туман Адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ва туман Санитария-эпидимиология осойишталик маркази, туман ИИБ, туман Прокуратураси, туман Молия бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган  6-сонли мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги видеолавҳалар бўйича ўрганиш ўтказилмоқда.

Булунғур тумани 27-cонли мактабгача таълим ташкилотида «Жажжи маликалар» мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

05-03-2020 14:30   103

Аёлларни, қизларни бaҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Шу муносабат билан Булунғур тумани 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Жажжи маликалар» мавзусида тарбияланувчи қизлар ва уларнинг оналари ўртасида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида бир неча қизиқарли шартлар бўйича тарбияланувчи қизлар ва уларнинг оналари беллашишди.

Жомбой тумани 6-МТТ ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан

03-03-2020 20:35   64

Видеолавҳада келтирилган ҳолатлар вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан назоратга олинди. Вазиятни батафсил ўрганиб чиқиш бўйича айни пайтда бошқарма ишчи гуруҳи ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Тез фурсатда ўрганиш натижалари юзасидан батафсил ахборот берилади.

 
Для чтения текста нажмите эту кнопку