Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Вилоятимиздаги мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Бугун Тойлоқ туманидаги Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, туман мактабгача таълим бўлими ва ташкилотларининг педагог ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоятдаги туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимларидан жамоалар иштирок этишди. Мусобақа натижасига кўра Ургут тумани жамоаси 1-ўринни, Тойлоқ тумани жамоаси 2-ўринни, Оқдарё тумани жамоаси 3-ўринни эгаллади. Фахрли ўринлар ва тўртта номинация бўйича аниқланган ғолиб жамоаларга Бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Последнее редактирование: 13/03/2020 19:57;   Просмотров: 47
 
Материал манзили: http://www.samudo.uz/press/events/viloyatimizdagi-maktabgacha-talim-tizimida-faoliyat-yuritayotgan-xotin-qizlar-ortasida-voleybol-musobaqasi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2020 17:49
Для чтения текста нажмите эту кнопку