Тадбирлар

Вилоятимиздаги мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

13-03-2020 19:51   47

Бугун Тойлоқ туманидаги Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, туман мактабгача таълим бўлими ва ташкилотларининг педагог ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан “8 март-Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

06-03-2020 19:41   75

Байрам тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов мактабгача таълим тизимида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни байрам билан табриклади.

Соҳада самарали меҳнати билан ўрнак кўрсатган раҳбар, ходимлар эсдалик совғалари ва вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Байрамда янграган куй-қўшиқлар, рақслар тадбир қатнашчиларига яна бир бор яхши кайфият улашди

Мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» ойлик тадбири давом этмоқда

22-08-2019 22:22   609

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 5 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида барча мактабгача таълим ташкилотларида, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари вилоятда жами 637 та Давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бугунги кунда 279 та мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилди.

Тайлоқ тумани 39-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбиридан фотолавҳалар

21-08-2019 19:20   634

Тайлоқ тумани 39-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбиридан фотолавҳалар

Мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» ойлик тадбирлари давом этмоқда

16-08-2019 08:21   644

Вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 5 августидан 5 сентябригача вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» ойлиги ўтказилиши белгиланган эди.

Жорий йилнинг 16 августигача вилоятимизда 136 та Мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирларда жамоатчилик вакиллари, ота оналар фаол иштирок этишди.

Пайариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилмоқда.

14-08-2019 20:25   713

Жорий йилнинг 13 август куни тумандаги 17, 32-МТТларда 4-сектор рахбари, туман МТБ мудири ўринбосари ва ота-оналар "Очиқ эшиклар куни” тадбирларида иштирок этишди. Ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари томонидан МТТлар фаолияти ўрганилди, камчиликлар кўрсатилди, таклиф  ва мулоҳазалар билдирилди.

Пайариқ туманида янгидан қурилган давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

13-06-2019 17:57   723

Бугун Пайариқ тумани “Ғаллакор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ҳақиқий байрам бўлди. Сабаби, бу ерлик аҳолининг кўп йиллик орзу ниятлари амалга ошди. Давлатимиз томонидан берилган эътибор натижасида туман марказидан анча олисда жойлашган бу ҳудудда 2 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига 120 ўринли замонавий, барча қулайликларга эга бўлган янги мактабгача таълим муассасаси бунёд этилиб фойдаланишга топширилди.

Самарқандда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқаро болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастурини татбиқ этиш тренинглари ўтказилмоқда.

13-06-2019 15:02   753

Жорий йилнинг 10 июнидан Самарқанд шаҳридаги “Зилол-бахт” меҳмонхонасининг конференциялар залида Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги иш режасига асосан “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастурини татбиқ этиш тренинглари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилоятида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами арафасида жами 47 та мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.

02-06-2019 11:23   1034

  Жумладан:

 -840 ўринли 10 та давлат мактабгача таълим муассасаси;

-400 ўринли 8 та хусусий (нодавлат) мактабгача таълим муассасаси;

 -175 ўринли 2 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси;

-675 ўринли 27 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди ва 2000 ортиқ болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинди.

БАХТЛИ БОЛАЛИК

01-06-2019 18:24   867

“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни вилоятимиз миқёсида кенг нишонлаш, ҳар бир боланинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлодда ватанга муҳаббат, юксак фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оилапарварлик, маданият, санъат, спортга муҳаббат, китобни севишга йўналтириш мақсадида байрам тадбири ўтказилди.

 

 
Для чтения текста нажмите эту кнопку