Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

 Самарқанд вилоят ҳокимлиги мактабгача таълим бошқармаси Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 24 сентябрдаги 629-Қ-сонли “Самарқанд шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида тажриба тариқасида “Аутсорсинг” тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан  Самарқанд шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни сифатли овқатланишини ташкил этиш мақсадида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш юзасидан тадбиркорлик субъектларини танлаш бўйича танлов савдоси ўтказилишини эълон қилади:

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар 2018 йил 5 октябрь соат 10.00 га қадар вилоят комиссияси (вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш шўъбаси) томонидан қабул қилинади.

  1. Корхона тўғрисида умумий маълумот.
  2. Корхонанинг гувоҳнома ва лицензия.
  3. Хизмат кўрсатувчи банк номи ва ҳисоб рақамларидаги айланма маблағлар тўғрисида маълумот.
  4. Корхонанинг Устави.
  5. Корхонага жалб этилган мутахассислари (умумий овқатлантириш технологи паспорти, дипломи, маълумотномаси, ошпазларнинг паспорти, дипломи, сертификати, маълумотномаси).
  6. “Аутсорсинг” тизимида иштирок этиш учун корхонанинг тижорат таклифи.
  7. 10 кунлик таомномалар.

 Манзил: Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 1-уй, 4 қават.

Телефон: 233-93-76


Последнее редактирование: 26/09/2018 16:09;   Просмотров: 1131
 
Материал манзили: http://www.samudo.uz/press/announcements/korxona-va-tashkilotlar-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 05/06/2020 08:04
Для чтения текста нажмите эту кнопку