Сўнгги хабарлар

Самарқанд шаҳридаги 64-мактабгача таълим муассасасида "Китобхон болажон" кўрик танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

17-06-2019 19:50

Танловда 76-МТМ тарбияланувчиси Собирова Рохатой фахрли 1-ўринни 35-МТМ тарбияланувчиси Асророва Ҳилола 2-ўринни, 64-МТМ тарбияланувчиси Удаева Фарангиз 3-ўринни эгаллади.

 

Самарқанд шаҳар “Олтин аср” маҳалласида жойлашган 56-мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

17-06-2019 09:50

180 ўринли мазкур муассаса 1 миллиард 350 миллион сўмга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирдан чиқарилиб,  224,3 миллион сўмлик янги мебель ва жиҳозлар билан таъминланган.

 

Самарқанд шаҳридаги 64-мактабгача таълим муасасаси фойдаланишга топширилди.

17-06-2019 09:04

“Рудакий” маҳалласида жойлашган ушбу муассаса мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 382,7 млн. сўмлик янги мебель ва жиҳозлар билан таъминланди.

Шунингдек, муассаса худудида 12 та замоновий кўринишдаги ёзги айвончани қуриб битказилди ҳамда муассаса ҳудуднини ўраб турувчи деворларини қайтадан қуриш ишлари бажарилди.

Бугунги кунда муассасада 360 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш имконияти яратилди.

 

 

ИШТИХОН ТУМАНИДА ИККИТА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

16-06-2019 09:08

Иштихон  туманининг Халқобод маҳалласида “КЕЛАЖАК БОЛАЛАРИ” номли ва Дамариқ маҳалласида “ҲИДОЯТ ЗИЁСИ” номли 100 ўринли мактабгача таълим муассасалари давлат-хусусий шерикчилиги асосида бунёд этилди. Янги боғчаларнинг ишга тушиши маҳаллалар учун катта шодиёнага айланди.

 

Самарқанд шаҳрида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи давом этмоқда.

15-06-2019 09:36

14 июнь куни кўрик-танлов Самарқанд шаҳридаги 73-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилди.Танловда ҳудудлар бўйича Қўшработ, Пайариқ, Иштихон, Оқдарё туманлари бўйича ғолиблар иштирок этишди

 

Самарқандда “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи давом этмоқда

13-06-2019 20:49

Жорий йилнинг 12 июнь куни кўрик-танлов Самарқанд шаҳридаги 127-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилди.Танловда ҳудудлар бўйича Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи туманлари ва Каттақўрғон шаҳри бўйича ғолиблар иштирок этишди.

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг